Электрон-скоринг тизими ишга туширилади

Электрон-скоринг тизими ишга туширилади

“Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–17-сон, 04.02.2026 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

▫️ Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Агентлик);
▫️ Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги бошқарув кенгаши.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифа, функция ва ваколатлари Агентликка ўтказилади.

2026 йил 1 июлдан:

🔹 Агентлик республика ва минтақа бозорини таҳлил қилиб, миллий иқтисодиётга қўшиладиган қиймат занжирларини оширишга хизмат қилувчи ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхатини соҳалар кесимида босқичма-босқич шакллантиради ва эълон қилиб боради;

🔹 ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхатига киритилган маҳсулотларни ўзлаштирган тадбиркорлар билан ўрнатилган тартибда кафолатли харид шартномалари тузилади;

🔹 Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини шакллантиришда маҳсулотларни ишлаб чиқаришда яратилган қўшилган қиймат улуши қўшимча балл берувчи кўрсаткичларга киритилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: