Эй-й, Том! Кўрдим постингни! Юрак-бағрим эзилди!.. (видео)
Ярамни янгилаб қўйибсан, биродар! Мен ҳам Қуённи роса қидирдим. Ҳеч қаердан тополмадим… Олдинига шўринг қурғур, роса йиғлади. Кейин бир ҳафта ҳеч нима емади. Мен унга шунақанги маззали сабзиларни, карамларни олиб келиб бердим. Бунчалик сиқиласан, Қуён. Балки, бу интернет деган бало вақтинчадир. Ўтиб кетар. Яна сен билан мен роса ўйнаймиз. Яна мухлисларимиз ошгандан ошади, дедим. Аммо у узун қулоқларини силикитиб қўйдида, ўрмон томонга кетди. Шу бўйи қайтмади. Кейин ўзим ўрмондан қидирдим. Дуч келган ҳайвондан сўрадим. Аммо уни ҳеч ким кўрмабди. Мана энди қаридим. Ҳеч нарсага ярамай қолдим. Аламимдан ўзимда қолган касетадан Қуён билан ўтказган бир биридан ширин дамларимизни кўриб ўтирибман. Кўзимдан тинимсиз ёш оқади!..
