Ироққа ИШИДнинг 2,2 минг нафар жангариси олиб келинди

Ироққа ИШИДнинг 2,2 минг нафар жангариси олиб келинди

“Ироқ Суриядаги қамоқхоналар ва лагерлардан кўчириб келинган 2 250 нафар ИШИД террорчисини қабул қилиб бўлди”, деди Ироқ хавфсизлик хизматлари матбуот маркази раҳбари, генерал-лейтенант Саад Маан.

Қайд этилишича, улар орасида 40 дан ортиқ давлатнинг фуқаролари бор. Ироқ ҳукумати ИШИД аъзоларига нисбатан ҳуқуқий жараёнларни бошлаган.

Тергов муддати 4–6 ой этиб белгиланган бўлиб, иш материалларида кимёвий қурол қўллаш ҳамда генотсид жиноятлари бўйича айбловлар мавжуд. Терговлар тўлиқ якунлангунга қадар экстрадитсия масаласи кўриб чиқилмайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: