Қон босимингизни заҳарли дорилар билан эмас, табиий йўл билан туширинг!.. Сайтга ўтинг, бу ҳақда маълумотимиз тайёр.

Қон босимингизни заҳарли дорилар билан эмас, табиий йўл билан туширинг!.. Сайтга ўтинг, бу ҳақда маълумотимиз тайёр.

Суррей университети олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, чой, қора шоколад, олма ва узум каби маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш қон босимини пасайтиришга ёрдам бериши мумкин. (Албатта кимёви дорилар натижасида ялтираб турган, бир хил шакилдагилари эмас. Бозор учун, эртароқ харидорини топиш учун роса кимёвий ишлов берилган мевалар кони зиён. Одамда минг хил касалликларни келтириб чиқаради. Шулардан энг хафлиси ўсма (рак) касалидир. Шунинг учун бозордан олма ва узум каби маҳсулотларни сотиб олаётганингизда  роса эътиборли бўлинг. Иложи бўлса сўлиган, қурт еганларини харид қилинг. Чойни билмадигу, аммо шоколатларга ҳам ишонч йўқ! )

Мутахассислар бу таъсир ушбу маҳсулотлар таркибида мавжуд бўлган флаван-3-оллар номли табиий моддалар билан боғлиқ эканини таъкидламоқда. Какао, чой, турли мевалар ва резаворларда учрайдиган ушбу бирикмалар юрак-қон томир тизими учун ижобий аҳамиятга эга.

Олимлар 145 та рандомизацияланган тадқиқот натижаларини таҳлил қилар экан, флаван-3-оллар, айниқса, қон босими юқори бўлган инсонларда босимни туширишда муҳим роль ўйнашини аниқлаган. Айрим ҳолатларда эса унинг самараси ҳатто дорилар таъсирига яқин бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: