Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимида янги лавозим жорий этилади
Қўшимча штат бирлиги ажратилади.
«Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг (05.02.2026 й. ПҚ-48) қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра:
➖Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида «уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш ва эксплуатация ишларини мувофиқлаштириш бўйича бош муҳандис» лавозими киритилди.
➖Ушбу лавозим Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда барча туман ва шаҳарларда мавжуд штатлар ва бюджетдан ажратиладиган қўшимча 89 та штат бирлиги ҳисобидан ташкил этилади.
➖Вилоят даражасидаги бош муҳандислар ҳудудий бошқарма бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади ва тўғридан-тўғри вазир ўринбосарига бўйсунади.
➖Туман ва шаҳар бош муҳандислари эса бевосита вилоят бош муҳандисларига бўйсунадиган вертикал тизим яратилди.
➖Бош муҳандис штат бирликлари давлат хизматчиларини қисқартириш бўйича топшириқлардан мустасно этиб белгиланди.
