Яхши ҳамки «Истанбул Башакшеҳир»да ўзбекистонлик футболчилар бор
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов меҳмонлар сафида асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. 53-дақиқада Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўз номига гол ёздириб қўйди. Ўзбекистон МТЖ ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев ҳам учрашувни илк дақиқалардан бошлади ва 14-дақиқадаёқ голли узатмани амалга ошириб, жамоасининг илк голида иштирок этди.
Учрашув Истанбул клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Туркия Суперлигасининг 21-туридан сўнг «Истанбул Башакшеҳир» 33 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.
