Ҳар йили аҳвол шу! Ҳар йили!!! (видео)

Ҳар йили аҳвол шу! Ҳар йили!!! (видео)

Ҳар йили минглаб маротаба айтилади. Лекин зиғирча фойдаси йўқ. Илгарига жамоа хўжаликлар бўлганида эди. Ҳой раис, ҳой директор қўлинг синганми, тилинг учуқ чиққанми, ўласанми фолон жойидаги сел йўлига кўприк қурсанг. Мошиналар, сел келганида ўтолмай одамлар  азобалнишаяпди, деган бўлардик. Энди эса кимга айтишниям билмайсан. Бутун бошли туманда битта ҳоким. Унга айтсанг, шудан бошқа қиладиган ишим йўқми, ўзи бошимни қашлашга вақт тополмаяпман, дейди. Жа, шундай демасада шунга ўхшаш гапни айтади. Одамларни ўзларини боши бирикиб, бир сўм-бир сўм чиқариб кўприк қилиб ташламайди. Ана ундан кейин сел келгач, иякларига муштларини тираб, «нима қилсам экан», дея хаёл суриб ўтиради…

Бу сел келиши ҳозир Қашқадарё вилоятида ва Самарқанд вилоятининг Қўшарбот туманида кузатилаяпди!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: