Пеп Гвардиола: Ҳусанов инглиз тилида Уильям Шекспир каби сўзлаша олмайди!
Гвардиола «Манчестер Сити»да январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилган Абдуқодир Ҳусановнинг АПЛга мослашиши ҳақида фикр билдирди:
— Тан оламан, у инглиз тилида Уильям Шекспир каби сўзлаша олмайди, бироқ вақт ўтиши билан унинг нутқи тобора яхшиланиб бормоқда. У жуда заковатли, жисмоний жиҳатдан бақувват ва тезкор футболчи — Ҳуса ҳақиқатан ҳам маҳоратли!
