Савдойини ҳам шу куйга соласанми, номард!.. Эҳтимол унинг мартабаси сеникидан баландир!.. (видео)
У гуноҳ иш қилаётганлигини билмайди. Чунки ақи-хуши жойида эмас. Шундай экан амал дафтарига гуноҳ ёзилмайди. Шунинг ўзиёқ унинг даражаси сеникидан бир поғона баландлигини кўрсатиб турибди. Сен эса… Ярамас, савдой бир йигитни кийимини ертаяпсан. Агар соғлом одам бўлганида шу заҳоти сенга ташланган бўлар, камида сени ҳам шу аҳволга солган бўларди. Бироқ у бундай қилмади. Унинг учун кийимни ертилиши ҳеч нима эмас. У кийимнинг ертилишини менсимайди. У буюмга ўч эмас. Мабодо, сеникини биров ертганида ётиб ёқалашган бўлардинг. Буларнинг бари унинг сендан устинлигини кўрсатиб турибди… Гарчи, савоб амал қилмаган эсада, у камида дўзахга кирмайди. Сен бўлсанг мана шу қилган ишинг билан жаҳаннамнинг тубидан жой олишинг мумкин. Кўзингни оч!..
