Урбанизация ва уй-жой бозори қўмитасида янги тайинловлар
Орифжон Олимович Файзиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков мазкур қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди.
У аввал Адлия вазирлигининг Ҳуқуқни қўллаш департаменти раҳбари лавозимида фаолият юритган.
