“ХАЛҚНИ ТИНЧ ҚЎЙИНГ!”
Франция қироли Людовик XIV нинг ҳукмронлиги даврида молия министри ва биринчи министр лавозимларида фаолият кўрсатган ва Франция иқтисодиётини барқарор ушлашга ҳаракат қилган Жан-Батист Кольбер узоқ йиллик машаққатли меҳнати туфайли эришган натижаларни қиролнинг урушқоқ сиёсати барбод қилаётганига чидай олмай, хасталаниб ўлим тўшагида ётганида қирол у билан видолашгани келади. Людовика XIV ўлаётган Кольбердан “халқни аҳволини яхшилаш учун нима иш қилай” деб маслаҳат сўрайди. Кольбер қиролга шундай жавоб қайтарган: “Ҳазрати олийлари, халқнинг аҳволи яхшиланишини истасангиз уни тинч қўйинг!”. Бу французлар “буюк Кольбер” деб эслайдиган министрнинг охирги сўзи эди.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
