Яна бошландими?! Аввалгисида бутун бошли катта давлат йўқ бўлиб кетганди!..

Яна бошландими?! Аввалгисида бутун бошли катта давлат йўқ бўлиб кетганди!..

9 февраль куни Япониянинг Хонсю оролидаги Канто ҳудуди осмонида ёрқин оловли шар пайдо бўлди. Бу ҳолат мамлакат ижтимоий тармоқларида кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Мазкур объект маҳаллий вақт билан соат 20:59 да (Москва вақти билан 14:59) кузатилган. У Токио, қўшни Канагава префектураси, Кавасаки шаҳри ва Фудзи тоғлари атрофида турли нуқталардан олинган видеоларда қайд этилган.

Шунингдек, Фудзи яқинидаги қишлоқлардан, Нагано шаҳридаги обсерваториядан ҳамда Токиодаги мактаблардан бирининг астрономия ва метеорология тўгарагидан ҳам видеолавҳалар келиб тушган.

Аввалроқ, ўтган йил 14 сентябрь куни 8 World портали Хитой Халқ Республикасининг Шандун провинциясида осмондаги номаълум учувчи объект (НУО) йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди. Гувоҳларнинг айтишича, 12 сентябрь куни юқори тезликда параболик траектория бўйлаб ҳаракатланган объект кўрилган. Кейинчалик унга турли томонлардан ёруғ жисмлар йўналтирилган ва портлашлар содир бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: