Абдуқодири бор жамоада тўп тепиш ўта мароқли!..
Энди Холанд билан Ҳусанов керак бўлса бир-бирларини кўзлари юмиб тушина бошлашаяпди. Абдуқодир, тўпга эгалик қилдими, Холандни қаерда турганини ёки унинг қайси томонга югурмоқчилиги билади ва бирдан шу томонга тўп узатади… Бу албатта ҳар икки футболчи учун ҳам завқ-шавқ беради. Бироқ Холанд Фулхемга қарши учрашув олдида бошқа нарсаларга тўхталди…
Ливерпул дарвозасига пенальтидан ҳал қилувчи гол урганига қарамай, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўз ўйинидан қониқмаганини билдирди.
— Январдан бери етарлича гол уролмаяпман, буни яхши тушунаман. Янада кучайишим керак. Ҳужумда ўткирроқ, ҳар томонлама яхшироқ бўлишим шарт. Бу — ишлашим керак бўлган жиҳат. Олдинга қараб ҳаракат қилишим зарур, чунки ҳамма шуни кутади, — деди норвегиялик футболчи.
Ҳужумчи Премьер-лиганинг сўнгги саккиз учрашувида ўйиндан гол уролмаган, аммо буни зич тақвим билан оқлашни истамайди.
— Нима учун ўз даражамда ўйнамаганим ҳақида баҳона қидирмоқчи эмасман. Оқлов йўқ, деб ўйлайман. Чарчоқ кўп жиҳатдан инсоннинг ўзига боғлиқ. Ўйинлар кўп, тақвим осон эмас. Мен учун энг муҳими — соғлом қолиш ва жароҳат олмаслик. Шунда жамоага ёрдам беришга тайёр бўламан, — дея таъкидлади Холанд.
Ўйиндан гол уриш борасидаги танаффусга қарамай, Холанд мавсумдаги 21 голи билан “Олтин бутса” пойгасида пешқадам бўлиб турибди. У “Брентфорд” ҳужумчиси Игор Тиагодан тўртта голга илгарилаб кетган.
