АҚШ Россия билан чегарадош давлатни қўллаб-қувватлаш режаларини очиқлади
АҚШ Озарбайжоннинг ҳудудий сувлари мудофаасини кучайтириш мақсадида Бокуга янги қайиқлар етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда RIA Novosti хабар қилишича, АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс маълум қилди.
“Биз Озарбайжоннинг ҳудудий сувларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш учун унга янги қайиқлар юборамиз”, — деди Венс.
У, шунингдек, АҚШ ва Озарбайжон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш Арманистон билан тинчлик келишувига эришишга ёрдам беришига умид билдирди.
