Рамзан Қодиров ўғли Адам Қодиров билан видео жойлади
Унда Чеченистон раҳбарининг ёрдамчиси Висмурод Алиев ҳам иштирок этган. Қодиров видео остида: «Барча миш-мишларга қарамасдан, тирикмиз», — деб ёзган.
Аввалроқ интернетда Адам Қодиров ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Республика раҳбари бу маълумотларни рад этган.
