10 март Ўзбекистонда Аёл судьялар куни сифатида нишонланади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевга суд тизимига оид тақдим этилган ҳисобот давомида маълум қилинди.
Таъкидланишича, 2025 йилда 421 нафар судья лавозимга тайинланган, 266 нафари интизомий жавобгарликка тортилган, 19 нафари лавозимидан озод этилган ва 3 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, судьяларга одил судловга дахли бўлмаган вазифалар юклатилишига оид 300 дан ортиқ ҳолат бартараф этилди ҳамда тизимда мол-мулк декларацияси ва комплаенс назоратини жорий этиш таклиф қилинди.
