АҚШ Яқин Шарққа иккинчи авиаташувчи кемани жўнатишга тайёрланмоқда – The Wall Street Journal
АҚШ денгиз флотининг ядровий двигателли USS George H.W. Bush авиаташувчи кемаси бошчилигидаги зарба берувчи гуруҳ Эронга қарши мисли кўрилмаган кучларни жалб қилиш доирасида Яқин Шарққа жўнатишга тайёрланмоқда.
Трамп ҳали уларни юбориш буйруғини бермаган, аммо агар Теҳрон билан музокаралар муваффақиятсиз якунланса, режалар ўзгариши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal.
