Бепуштликнинг давоси!..

Бепуштликнинг давоси!..

Фақат мутахассис шифокорлар текширувидан ўтгач, уларнинг тавсияси билан замонавий профилактик муолажага қўшимча ёрдам сифатида халқ табобатидан фойдаланса бўлади. Чунки, ҳар қандай шароитда мутахассис шифокор беморнинг вужуди нимага муҳтожлигини билади. Замонавий тиббиётда аниқланишича, инсон организмида Е, С витамини ва рух минерал моддаси етарли бўлса, у фарзандсизликдан қийналмайди. Шундан англанадики, таркибида ана шу дармондориларни сақлайдиган ҳар қандай доривор ўсимлик, сабзавот ва мевалар бепуштликдан қийналаётган кишиларга ёрдам беради.

ЗИРА – БЕПУШТЛИКНИНГ ХАЛҚОНА ВОСИТАСИ
Зира таркибида айнан С, Е витаминлари, рух, марганец ва селен элементлари мавжуд. Бу эса эркакларнинг қувватини оширади ва эркаклик жинсий гормонларининг ишлаб чиқарилишини яхшилайди. Кўпчиликка маълумки, тестостерон эркаклар учун жуда аҳамиятли гормон ҳисобланади. У организмдаги жуда кўп жиҳатларга жавоб беради, шу қатори жинсий жараёнга ҳам. Зирадаги фитостероллар айнан ана шу жинсий гормоннинг ишлаб чиқарилишини яхшиловчи, эркаклик қувватини барқарорлаштирувчи восита бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, бу элемент эркаклар жинсий органининг қон билан таъминланишига ҳам кўмаклашади.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

Дўстларингизга ҳам юборинг: