Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?!

Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?!

УЛАР ИНСОНМИ Ё ФАРИШТА…

✔️ Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳуга бир киши келиб:
– Фалончи сизни сўкди, -деди.
Холид унга:
– У унинг саҳифаси. Ҳоҳлагани билан тўлдираверсин,- дедилар.

☑️ Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
– Фалончи сизни сўкди, – деди.
Ваҳб унга:
– Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?! – дедилар.

✔️ Ҳасан раҳимаҳуллоҳга бир киши:
– Фалончи сизни сўкди, – деди.
Ҳасан унга:
– У отган ўқ менга тегмаган эди. Сен уни олиб келиб юрагимга санчдинг, -дедилар.

✔️ Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
– Фалончи сиз ҳақингизда ёмон гапларни гапирди, – деди.
Имом унга:
– Агар рост айтган бўлсанг сен чақимчисан. Агар ёлғон айтган бўлсанг сен фосиқсан, – дедилар. У хижолат бўлиб қайтиб кетди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: