Адам Қодировнинг соғлиги хавф остида

Адам Қодировнинг соғлиги хавф остида

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли Адам Қодиров январь ойида Грознийда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг соғлиқ муаммоларига дуч келиши мумкин. “Новая газета Европа”нинг хабар қилишича, Адам бир неча ой давомида Москвадаги Боткинская шифохонасида даволанмоқда ва шифокорлар унга қаттиқ парҳезга риоя қилишни тавсия қилишган.

Ташхислар натижасига кўра, унинг жағ суягида ёриқ бор ва бу сабабли у оғир овқат истеъмол қила олмайди. Шунинг учун у уч ҳафта ичида анча вазн йўқотган. Бундан ташқари, шифокорлар унинг кўриш қобилияти пасайганини ҳам қайд этган ва келажакда бир кўзидан кўр бўлиб қолиш хавфи борлиги айтилмоқда.

Чеченистон расмийлари ҳозирча бу маълумотларни тасдиқламаган. Рамзан Қодировнинг Telegram-каналида 10 февраль куни эълон қилинган видеода Адам кичик Қодиров кечки овқат пайтида хонага кириб келаётгани кўрсатилган. Видеодан кўринишича, у бир неча килограмм вазн йўқотган ва овқатни истеъмол қилмайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: