Буюк Британия бош вазири Мюнхен хавфсизлик конференциясида иттифоқчилар билан янги мудофаа ташаббусини таклиф қилмоқчи

Буюк Британия бош вазири Мюнхен хавфсизлик конференциясида иттифоқчилар билан янги мудофаа ташаббусини таклиф қилмоқчи

Financial Times нашри хабарига кўра, ташаббус асосан қурол-яроғ харидларини янада мувофиқлаштириш ва қайта қуролланиш харажатларини камайтиришга қаратилган.

Британия ҳукуматидаги манбаларнинг маълумотларига кўра, 14 феврал куни бош вазир Кир Стармер конференциядаги чиқишида иттифоқчилар билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга чақиришни ва бу мавзуни бошқа давлатлар етакчилари билан ёпиқ музокараларда муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, Лондон Европадаги Security Action for Europe қайта қуролланиш дастурида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва қўшма харажатлар ҳамда ҳарбий салоҳиятни ривожлантириш бўйича бошқа таклифларни ўрганмоқда.

Буюк Британия молия вазири Рэйчел Ривзнинг сўзларига кўра, ҳукумат Ғарбдаги ҳамкорлар билан бирга “қайта қуролланиш харажатларини камайтириш” ва қўшма мудофаа лойиҳаларини самаралироқ қилиш йўлларини изламоқчи.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: