Давлатни ким бошқаради — бир гуруҳ эмас, халқ ҳал қилади – Жапаров
Жапаров Камчибек Ташиев билан гўёки президентлик муддатини навбат билан бўлиш ҳақида келишув бўлгани тўғрисидаги гап-сўзларни рад этди.
«Қирғизистон — демократик давлат. Давлатни ким бошқаради, буни бир ҳовуч одам эмас, Қирғизистон халқи ҳал қилади. Конституцияга кўра, ҳар бир фуқаро сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Президент эса халқ ишонган, аҳоли орасида рейтинги юқори бўлган номзод этиб сайланади. “Бир муддат у, кейин бир муддат бу” деган гаплар демократик тамойилларга тўғри келмайди ва сиёсий маданиятга зид. Бундай фикрлар халқни танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишга уриниш сифатида қабул қилинади», — деди Жапаров.
