Энг замонавий компьютерлар, телефонлар, интернет технологиялари бир кунда кераксиз маттоҳга айланади!
“ИНСОНИЯТ АҚЛ БОВАР ҚИЛМАС ЎЗГАРИШЛАР ОСТОНАСИДА ТУРИБДИ”
Жон Мартинес 1958 йилда туғилган. Америкалик (этник келиб чиқиши юнон) физик олим, Калифорния университети профессори. 2025 йилда квантмеханикаси ва квант энергиясини ишлатиш мавзусидаги кашфиётлари учун Нобель мукофотига сазовор бўлди. Ҳозирда квант компьютерини яратиш устида ишламоқда. Бу дунёдаги биринчи хато қилмайдиган беқиёс “Квант Ақл” бўлади.
Квант компьютери яратилса – ҳозир биз ишлатаётган барча турдаги энг замонавий компьютерлар, телефонлар, интернет технологиялари бир кунда кераксиз маттоҳга айланади. Олимларнинг фикрича от арава ҳозирги тарспорт воситалари олдида қанчалик эскирган бўлса, амалда биз қўллаётган барча компьютерлар ва интернет технологиялари худди шундай эскиради. Квант компьютери ҳозир қўлланилаётган энг мураккаб ҳар қандай тизимларни ва яширин кодларни оний сонияларда “бузиб” ичига кира олади, бугун инсониятни ўйлантираётган энг мураккаб муаммоларга жавоб беради, олимлар минг йиллардан буён жавобни топаолмаётган саволларга секундларда жавоб топади, айниқса медицина соҳасида буюк инқилобий ўзгаришларни содир этади – давосиз дард қолмайди, одам боласи генига сингдирилган 120-150 ёш яшашни таъминлаб беради, наслдан наслга ўтадиган касалликлардан одам боласи туғилиши биланоқ халос бўлади. Кўчаларда тирбандлик, ҳавони ифлосланиши, сув танқислиги, деган муаммолар бўлмайди. Ҳатто 100 йиллик об-ҳаво кунма-кун аниқ прогноз қилинади. Булар худди афсонага ўхшайди. Ахир бундан бор-йўғи 50 йил аввал бугунги интернет технологиялари ўша давр одамларига афсона бўлиб туюлмаганмиди? Аммо бу афсона ҳаёт ҳақиқатига айланиши учун жуда оз муддат қолди. Чунки олим асосий ишни қилиб бўлди – квант компьютерига ақл бовар қилмас ақлни сингдириш масаласини назарий жиҳатдан ҳал қилди. Унинг ҳамкасблари тили билан айтганда “Мартинес 10 қаватли бинонинг 9 қаватига кўтарилди”. Хуллас Мартинес инсониятнинг мутлақо янги цивилизациясининг асосчи-отаси бўлиш арафасида.
Интернет материаллари асосида Жалолиддин Сафоев тайёрлади.
