Эй-й, фаросатинга сени!.. Бу каллани қаердан олгансан?! Биласанми, бу сўз нима маънони билдиради?!

Эй-й, фаросатинга сени!.. Бу каллани қаердан олгансан?! Биласанми, бу сўз нима маънони билдиради?!

Одам бир иш қилишдан олдин сал олди-орқасига қараб, бир-икки биладиганлардан маслаҳат олиб ана ундан кейин ундайдида. Шартта миясига келиб қолса, бўлди. Мен шундай қилиб, шундай ном бераман, дея ҳовлиқиб кетмайди!.. Ўзи ҳаром нарсага жуда кўп муқаддас жойларимизни номларини қўйиб, обдон шарманд қилгандинглар. Энди навбат «раҳмат»га келдими?! Бу сўзни харомга умуман қўйиб бўлмайди. Билмасанг билиб ол!..

“Раҳмат” сўзи араб тилидан кирган. Аслидаги шакли — “раҳма” (رحمة).

Маъноси нима?

Араб тилида “раҳма”:

  • меҳр-шафқат

  • марҳамат

  • иноят

  • раҳм-диллик

деган маъноларни англатади.

Ўзбек тилида эса “раҳмат”:

  • миннатдорлик билдириш

  • яхшилик учун ташаккур айтиш

маъносида ишлатилади.

Яъни биз “раҳмат” деганда, аслида:
“Сенга меҳр ва марҳамат бўлсин” дегандек маъно чиқади. Шунинг учун бу сўз оддий “ташаккур”дан кўра илиқроқ ҳис беради.

 “Раҳмон”, “Раҳим” каби сўзлар ҳам шу илдиздан. Ҳаммаси “раҳм” – меҳр ва шафқат маъносидан келиб чиққан.

Бир қарашда кичик сўз. Лекин ичида катта меҳр бор!

Дўстларингизга ҳам юборинг: