«Мен камида 10 миллион одамнинг ҳаётини сақлаб қолдим»

«Мен камида 10 миллион одамнинг ҳаётини сақлаб қолдим»

Мен Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ядровий урушнинг олдини олиш орқали камида 10 миллион одамнинг ҳаётини сақлаб қолдим, дея баёнот берди Трамп.

Трампнинг бошқа баёнотлари:

– Ҳиндистон Россиядан нефт импорт қилишда давом этмоқда. Энди улар жуда кам нефт сотиб олишади. Улар сезиларли даражада камайтирдилар;

– Трамп Исроилнинг Ғарбий Соҳилни аннексия қилишини қўллаб-қувватламайди;

– Мен саккизта урушни ҳал қилдим. Уларнинг камида олтитаси савда тарифлари туфайли тўхтатилди. Мен: «Агар сиз бу урушни тўхтатмасангиз, мен тарифларни жорий қиламан – чунки мен одамларнинг ўлишини кўришни истамайман», дедим;

– Эрон ядровий қурол ёки ракеталарга эга бўлмайди;

– Исроил Бош вазири Нетаняху Эрон билан яхши келишувга эришишни хоҳламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: