Навоийнинг пули ёмон кўп бўлган! НАВОИЙ МИЛЛИАРДЕР!.. Ҳозир сайтга кириб ўқингда, барини билиб оласиз!..
Бунча бўлмаган. Маҳовот. Муболаға санъати. Навоий пулни лопаткалаб топганга ўхшаб қоляпти.
Шўро ҳукумати ҳам бекорга Навоийни бой-феодал демаган экан-да?! Шунча пулни битта вазир топган бўлса, Хуросон шоҳлигининг давлат бюджети қанча бўлса?! Яна ўша пайти бутун бошли қишлоқлар йиллик солиғини тўлай олмаган экан, тасаввур қиляпсизларми? Бировнинг ҳамёнидаги пулларни ҳисоблашни шунчалар яхши кўрамиз-ки! Навоийнинг бир йиллик даромади беш миллиард долларга баробар бўлиши фантастика. Шунча пули бор одам шеър ижод қилишга вақт топгани, умуман ижод кўнглига сиққани нонсенс. Бунча бойлик орттира олганини битта нарса – уйланмагани билан изоҳласа бўлади. Аммо, уйланмаган одамга бунча пул нимага кераклиги ҳам катта парадокс!!! Бир мақтанишган тушсак мантиқ-пантиққа қараб ўтирмагаймиз. Амир Олимхон дамини олсин.
Оллоёр Бегалев.
