Қамчиқ довони ёпилгани сабабли қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди
Ҳозирда йўловчиларни вокзалларга йўналтириш бўйича ФВВ бошчилигида ишчи гуруҳлар ишламоқда.
Шунингдек, манзилига етиб бора олмаган йўловчилар учун 13 февраль куни соат 01:00 да Тошкент—Поп йўналишида қўшимча поезд рейси ҳам ташкил этилади.
ФВВ хабарига кўра, мазкур поезд Попга етиб боргач, Фарғона водийсидан Тошкентга йўл олган йўловчиларни ҳам пойтахтга олиб қайтади.
