Садоқат намунаси: мушук тиббий муолажа пайтида бекасини ёлғиз қолдирмади

Садоқат намунаси: мушук тиббий муолажа пайтида бекасини ёлғиз қолдирмади

Ижтимоий тармоқларда Қизляр шаҳрида тасвирга олинган таъсирли видео кенг муҳокамага сабаб бўлди. Унда уй мушугининг ўз бекасига бўлган садоқати ва тиббий муолажа пайтидаги “ҳимояси” намоён бўлган.

Чақирув бўйича хонадонга етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари бемор аёлга осма укол — капелница қўйишган. Муолажа бошланиши билан аёлнинг мушуги кутилмаган тарзда унинг ёнига келиб ўтирган ва шифокорларнинг ҳар бир ҳаракатини синчковлик билан кузатган.

Фелдшер беморнинг қўлига тегган ҳар сафар мушук норози оҳангда миёвлаб, гўё бекасига эҳтиёт бўлишни талаб қилаётгандек таассурот қолдирган. Муолажа тугаб, тиббиёт ходимлари уйдан чиқиб кетгунча у аёлнинг ёнидан бир қадам ҳам узоқлашмаган.

Мазкур видео Қизляр шаҳар тез тиббий ёрдам станциясининг расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинган. Қисқа фурсат ичида ролик 4 миллиондан ортиқ томошабинни ўзига жалб қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: