Хитой энг кўп осмонўпар биноларга эга давлат ҳисобланади

Хитой энг кўп осмонўпар биноларга эга давлат ҳисобланади

Маълумотларга кўра, Хитойда 150 метрдан баланд осмонўпар бинолар сони 3638 тага етган.

АҚШ — илк бор баланд бинолар қурилиши бошланган давлатлардан бири бўлса-да, 2026 йилга келиб осмонўпар бинолар сони бўйича Хитойдан деярли тўрт баравар ортда қолмоқда. Мамлакатда 150 метрдан баланд 930 та осмонўпар бино қурилган.

Бирлашган Араб Амирликлари етакчи учликка кирган. У ерда жами 345 та осмонўпар бино мавжуд. Баланд бинолар сони бўйича мамлакат Хитой ва АҚШдан ортда қолса-да, айнан БААда дунёдаги энг баланд осмонўпар бино Бурж Халифа (баландлиги 828 м) жойлашган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: