Агарда америкалик қизга уйлансангиз нима бўлади? Грин-карта бериладими? (Видео)
Сўнгги йилларда АҚШ фуқаролари билан никоҳ тузиш орқали иммиграция мақомини олиш масаласи энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. АҚШ Иммиграция ва фуқаролик хизмати (USCIS) маълумотларига кўра, никоҳ асосидаги Грин-карта энг тез ва тўғридан-тўғри юридик йўллардан бири ҳисобланади, бироқ у ўзига хос қатъий талабларни назарда тутади.
АҚШ Иммиграция ва фуқаролик тўғрисидаги қонунига (INA) мувофиқ, АҚШ фуқаросининг турмуш ўртоғи «бевосита қариндош» тоифасига киради. Бу эса квоталар бўйича чекловлар йўқлигини ва виза кутиш навбати мавжуд эмаслигини англатади.
-
Шартли Грин-карта (CR1): Агар никоҳ тузилганига 2 йилдан кам бўлган бўлса, хорижий фуқарога 2 йиллик вақтинчалик (шартли) мақом берилади.
-
Доимий Грин-карта (IR1): Агар никоҳ муддати 2 йилдан ошган бўлса, дарҳол 10 йиллик доимий яшаш ҳуқуқи берилади.
АҚШ қонунчилиги, хусусан, «Никоҳдаги иммиграция фирибгарлигига қарши кураш тўғрисида»ги қонун (IMFA) никоҳнинг ҳақиқийлигини қатъий текширишни талаб қилади. Фақатгина ҳужжатлар етарли эмас; эр-хотин биргаликда яшаётганини, умумий молиявий ҳисобларга эгалигини ва никоҳ фақат иммиграция мақсадида тузилмаганини исботлаши шарт.
Видеони тамоша қилинг ва батаффсил малумотга эга бўлинг.
