АҚШ разведка дрони Эрон яқинида парвозлар амалга оширди

АҚШ разведка дрони Эрон яқинида парвозлар амалга оширди

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли «P-8A Poseidon» сувости кемаларига қарши патруль самолёти ва «MQ-4C Triton» радиоэлектрон разведка учувчисиз учиш аппарати Эрон қирғоқларидан жануби-шарқда соатлаб давом этган парвозни амалга оширди.

Бу ҳақда авиация ҳаракатини реал вақт режимида кузатиб борувчи «Flightradar24» платформасида маълумотлар эълон қилинди.

Дрон АҚШнинг БААдаги «Ал-Дафра» авиабазасидан ҳавога кўтарилган. Бир неча соат давомида у Уммон кўрфазидаги Эрон яқинидаги халқаро сувларда ҳаракатланган.

Шундан сўнг, «P-8A Poseidon» самолёти Баҳрайннинг «Шайх Иса» авиабазасидан учиб чиққан ва Ҳурмуз бўғози узра кўплаб парвозларни амалга оширган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: