Форишда тонг саҳарда сел: 30 га яқин хонадон ҳовлиси сув остида қолди
Бугун, 14-февраль куни соат 04:53 атрофида Жиззах вилоятининг Фориш туманида қисқа муддатли, аммо кучли ёғингарчилик кузатилди. Кучли ёмғир натижасида “Қизилқум” МФЙ ҳудудидаги Қизилқум қишлоғидан сел-сув оқимлари ўтган.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Ерали” кўчасида жойлашган қарийб 30 та хонадоннинг ҳовлиси ва томорқаларига сел сувлари кириб борган.
Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун ҳудудга зарур техника ҳамда куч-воситалар сафарбар этилди. Яхшиямки, табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар қайд этилмади.
Айни пайтда вазият вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тўлиқ назорат остига олинган.
