Трамп ҳали Эронга зарба бериш ҳақида қарор қабул қилмаган
Трамп ҳали Эронга зарба бериш ҳақида қарор қабул қилмади, деб ёзмоқда The New York Times нашри.
Трампнинг вариантлари орасида Эроннинг ядровий дастури ва баллистик ракеталарига зарба бериш, шунингдек, Эроннинг айрим ҳарбий объектларига ҳужум қилиш учун махсус кучларни юбориш бор.
Эронга зарба беришга қодир B-2 оғир бомбардимончи самолётлари ва бошқа узоқ масофали бомбардимончи самолётлар ҳали ҳам жанговар тайёргарликда.
