Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжимнинг фотиҳа маросими бўлиб ўтди

Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжимнинг фотиҳа маросими бўлиб ўтди

Ўзбек киносининг энг ёрқин юлдузларидан бири Юлдуз Ражабова ҳамда турк киносининг машҳур актери Эмре Кивилжим ўртасидаги муносабатлар ниҳоят расмий тус олди. Кўп сонли мухлисларнинг узоқ кутилган орзуси ушалди — икки санъаткорнинг фотиҳа маросими бўлиб ўтди.

«Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалидаги бош ролларни ижро этиш жараёнида бошланган дўстлик ва ҳамкорлик вақт ўтиши билан мустаҳкам муҳаббатга айланди. Бугунги кунда бу жуфтлик нафақат Ўзбекистон, балки Туркия ва бошқа қўшни давлатларда ҳам энг севимли санъаткорлар сифатида эътироф этилмоқда. Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжим ўзларининг қўшма лойиҳалари билан миллионлаб томошабинлар меҳрини қозонган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: