Чегараларсиз дунё ғояси хато бўлиб чиқди — Рубио
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Мюнхен хавфсизлик конференциясида глобал тартибни устувор қўйиш ғояси “аҳмоқона” бўлганини таъкидлади.
Унинг асосий баёнотлари қуйидагилардан иборат:
🔸АҚШ Европанинг кучли ва мустақил бўлишини истайди.
🔸 Ғарбдаги оммавий миграция мислсиз даражага етган ва бу давлатларнинг бирдамлиги ҳамда келажагига таҳдид солмоқда.
🔸АҚШ ва иттифоқчилар суверенитетнинг бир қисмини халқаро институтларга топшириб, ижтимоий таъминотга кўп маблағ йўналтиргани сабаб мудофаа салоҳияти заифлашган.
🔸БМТ катта салоҳиятга эга бўлса-да, долзарб масалаларда аниқ ечим таклиф қила олмаяпти.
🔸БМТ Украинадаги можарони тўхтата олмади, томонлар ўртасидаги музокаралар эса АҚШ воситачилигида амалга оширилди.
