«Нилс» бўрони ортидан Франциянинг жануби-ғарби сув остида қолди
Франциянинг сув тошқини бўйича огоҳлантириш хизмати раҳбари маълум қилишича, сўнгги бир ой давомида тинимсиз ёмғир ва қатор қишки бўронлар туфайли идора сутка давомида ишламоқда. Айрим ҳудудларда дарёлар қирғоқларидан тошиб чиққан.
Расмийлар вазиятни «барча рекордлар янгиланди» дея баҳоламоқда. Тошқинлар инфратузилмага зарар етказган, транспорт ҳаракатида узилишлар кузатилмоқда.
Аҳолига хавфли ҳудудларда эҳтиёт чораларига риоя қилиш тавсия этилди.
