Зеленский ва Рубио Мюнхенда учрашди

Зеленский ва Рубио Мюнхенда учрашди

Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Munich Security Conference доирасида норасмий учрашув ўтказди.

Хорижий ОАВларга кўра, мулоқот тахминан 40 дақиқа давом этган. Учрашув тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.

Рубио 14 февраль куни конференцияда сўзга чиқиб, Россия Украинага қарши урушни тўхтатишни истайди ёки йўқлиги ҳозирча ноаниқлигини билдирди.

Аввалроқ Зеленский шу куни Рубио, шунингдек АҚШ президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Джаред Кушнер билан учрашишини маълум қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: