Дўхтир нўноқ бўлганидан кейин табибга борасанда!..

Дўхтир нўноқ бўлганидан кейин табибга борасанда!..

Бунинг устига… Мақсад-мурод фақат пул ишлаб топиш бўлиб қолганга ўхшайди. Дейлик, оёғинг халқ тили билан айтганда сал мертилди. Синмаган, чиқмаган шунчаки пайи чўзилган. Шуни ўн ва ундан ортиқ меҳнат тажрибасига эга бўлган дўхтир билмайдими?  Нега бирдан ренгенга чоптиради?.. Сабаб битта пулни бемордан кўпроқ олиш. Агар ўн йил «синиқ» билан ишлсангу, суякни чиққан, синганини билолмасанг (ушлаб кўриб) демак сен дўхтир эмассан. Сен шунчаки, йўлакда юриб ўқигансан… Бахтинга, ҳар қадамда хусусий касалхоналар пайдо бўлиб кетди. У ерларда сени саводинг борми йўқми, бир тийинлик аҳамиятсиз. Муҳими, қўлингда дипломинг турибди. Муҳими сочинг тўкилган. Муҳими алдай оласан!.. Қолгани «дело техники»… Ана энди соққани қилаяпсан!.. Фолон дўхтир мошина олибди, уй олибди, дача қурибди. Ўн марта Умра қилиб келибди. Сайёҳатда эмиш ва ҳаказо ва ҳаказо… Баъзан ўзинг ҳам ўзинга ҳайрон қолсанг керак. Шунча «тўпой» бўлишимга қарамасдан чангалим пулга тўла, деб… Аммо билмайсан-ки, вақти-соати келиб бу харомдан ортирган пулларинг бир жойингни қўпориб чиқиб кетади…

Аслида «Мош табиб»нинг ҳам зўрлиги шунда. У бир ушлашда оёқ ёки қўл синган синмаганини, чиққан чиқмаганини ёки шунчаки «эти узилгани»ни билади. Ва шунинг учун ҳам унинг эшигидан одам аримайди…

Дўстларингизга ҳам юборинг: