Эрон ва АҚШ Женевада ядровий дастур бўйича билвосита музокаралар ўтказади
Эрон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги билвосита музокаралар 17 февраль куни Женевада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
«Эрон ва АҚШ ўртасидаги ядровий дастур бўйича билвосита музокаралар сешанба куни Уммон воситачилигида бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.
