Ҳоким бобо, иш тутманг! Балиқхона қилиб юборамиз!.. (видео)
Анави сап-сариқ «матиз»ни юришига қара! Ҳой валак-салак, бошқа жойдан юрсанг ўласанми?! Балиқхона қилмоқчийдик, сен бўлсанг ғўддайиб-кеккайиб «балиқхона» ни ўртасида юрибсан, бор сувни ҳар томонга сачратиб йўқ қилаяпсан!.. Энди манави «Дамас»га нима дейсан?! Бу гувоҳномани аниқ сотиб олган!.. Бўлмаса, шундай бир ажойиб «балқихона»ни «чегараси»ни бузармиди?! Ҳоким бобо, буларни ҳар иккисига ҳам жазо қўллаш керак. Бошқа чора йўқ. Ўзи ўлиб-тирилиб, йўлчилар билан келишиб-маслаҳтлашиб мана шу жойни мана шундай чуқур қилгандик. Бу ердани сув бир жойга кетмайди. Чунки режа шундай бўлганда. Чунки ҳам йўл, ҳам балиқхона мўлжалланган!.. Лекин саводсиз ҳайдовчилар буни қаердан ҳам билишсин?! Чорасини кўрамиз. Кейин реклама баннерларини ҳам илиб қўямиз!.. Сиз хотиржам хонангизда кофе ичиб ўтираверинг!..
