Криштиану Роналду бойкотдан кейин жаҳон рекордини ўрнатди
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда ҳисобни очди.
Португалиялик форвард 18-дақиқада гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Баҳсда риёдликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Криштиану Роналду учун ушбу гол профессионал фаолиятидаги 962-си бўлди ва бу жаҳон рекорди ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи «Ан-Наср»нинг сўнгги учта ўйинида иштирок этмаган эди — у клуб сиёсатидан норозилиги сабабли бойкот эълон қилганди. Роналду жорий мавсумда «Ан-Наср» сафида жами 19 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
