Покистонда мудҳиш йўл ҳалокати содир бўлди
Покистон жанубидаги Синд вилоятининг Хайрпур туманида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди.
Бу ҳақда «Dawn» газетаси полицияга таяниб хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра, авария автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабабли содир бўлган.
Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
