Вой-ай!!! Юрагим товонимга тушиб кетди!.. (видео)

Вой-ай!!! Юрагим товонимга тушиб кетди!.. (видео)

Очиғи бу расм ва видеони сақлаганимга бироз бўлди. Лекин талай муддат қўёолмадим. Сабаби қўрқдим. Аксига олиб шу аёлнинг Умра видеолари ижтимоий тармоқларга кирсам олдимдан чиқиб келаверди. Кейин бақирдим. «Мен сенга нима ёмонлик қилдим?! Нега, мени ҳа, деб қўрқитаверасан?!» Қизиқ томони шундай деб бақирганимдан сўнг бироз юрак уриши жойига тушди…

Умра зиёратини қилиб юрган экан. Ўзиям турса ҳам, ўтирса ҳам видеога олаверибди. Ҳаттоки, Каъба деворини ушлаганида ҳам видеога олишни уддасидан чиқибди. У ёғи халгинчак учганида, овқат еганида ва ҳаказо… Аммо ҳар сафар унинг кўзлари олдинги планга чиқиб кетаверган… Унинг қай даражада зиёрат қилганини муҳокама қилолмаймиз. Чунки, энг тўғри баҳони Аллоҳ беради. Биз шу қўрққанимизни айтоламиз , халос!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: