Агар шу қизга уйлансанг!..

Агар шу қизга уйлансанг!..

Тўғрироғи уйланишни ният қилсанг, ҳозирдан супурги қаерда туришини, идиш-товоқ қайси гелда ювилишини, ўзбек миллий ва хорижий таомларини  тайёрлашни миридан сиригача билишинг шарт. Бўлмаса аҳволинг чатоқ бўлади… Яхшиси, қўй шу қизга уйланма. Унга бошқалар худди ўзига ўхшаган спортчилар уйланишсин. Ана шунда ҳаммаси жой-жойига тушади. Ана Диёра Келидиёрованинг ҳам турмуш ўртоғи спортчи…

Дилдора Фарходий: «Ҳаммаси оддий ҳавасдан бошланган эди… Телевизор қаршисида қаҳрамонларга тақлид қилиб, “боевик” фильмларни ҳаяжон билан кўриб юрган ўша қизалоқ бугун қора белбоғ соҳибаси.

Кўпчилик ҳайрон қолиши мумкин: «Нима учун айнан Taekwondo?». Чунки бу спорт менга йиқилганда қайта туришни, мағлубиятда ҳам мағрур қолишни ўргатди. Мен қўғирчоқлар билан эмас, ўз иродам билан “ўйнаб”, характериимни тоблай оладиган машғулотлар билан катта бўлдим.

Қиз боланинг энг гўзал зеб-зиёнати — бу унинг ҳаёси, ўзига бўлган ишончи ва ички қувватидир. Мен ўша қувватни айнан  Taekwondo дан топдим. Бу шунчаки жанг эмас — бу ҳаёт мактаби».

Дўстларингизга ҳам юборинг: