Арманистонда Гарегин II’га қарши жиноий иш очилди

Арманистонда Гарегин II’га қарши жиноий иш очилди

Арманистонда Арман апостол черкови раҳбари, католикос Гарегин II’га қарши жиноий иш очилди ва унинг мамлакатдан чиқиши тақиқланди — The Insider.

Диний етакчи Арманистон ҳукуматининг бу ҳаракатига «асоссиз, қонунга зид ва сиёсий мақсадга эга» дея изоҳ берди.

Хабар берилишича, Арманистон Бош прокуратураси Гарегин II’ни суд ҳужжати ижросига тўсқинлик қилишда айбламоқда. Гап архиепископ Арман Сароян иши ҳақида бормоқда. Католикос уни Арманистон бош вазири Никол Пашинянни қўллаб-қувватлагани учун руҳонийлик мартабасидан ва епархия раҳбари лавозимидан маҳрум қилган эди. Сароян ўзини лавозимига тиклаш талаби билан судга мурожаат қилган ва суд унинг даъвосини қаноатлантирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: