Ҳар йили шу нарса такрорланади. Анави давлатда ой кўринибди, манави давлат рўза тутармиш!.. Танишинг, қайси давлатларда 19 ФЕВРАЛЬ РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ!

Ҳар йили шу нарса такрорланади. Анави давлатда ой кўринибди, манави давлат рўза тутармиш!.. Танишинг, қайси давлатларда 19 ФЕВРАЛЬ РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ!

2026 йил 17 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи ҳилоли кўринмаганини маълум қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтининг тақдим этган маълумоти ҳам мазкур кузатишларни тасдиқлади. Шу боис, жорий йил 18 февраль кунини ҳижрий 1447 йил Шаъбон ойининг ўттизинчи куни, Рамазон ойининг биринчи куни эса шу йилнинг 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Қуйидаги аксар мусулмон мамлакатлари ҳам Рамазон ойининг биринчи кунини шу йилнинг 19 февраль куни, деб эълон қилди:

🇪🇬 Миср Араб Республикаси
🇯🇴Иордания
🇸🇾Сурия
🇮🇶Ироқ
🇮🇷Эрон
🇹🇷 Туркия
🇰🇿 Қозоғистон
🇰🇬 Қирғизистон
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇲 Туркманистон
🇦🇿 Озарбайжон
🇮🇩 Индонезия
🇧🇳 Бруней
🇴🇲Уммон
🇸🇬Сингапур
🇦🇺 Австралия
🇯🇵Япония
🇵🇰Покистон
🇮🇳Ҳиндистон
🇲🇾 Малайзия
🇰🇷 Жанубий Корея

⏺Шунингдек, Европа фатво ва тадқиқотлар кенгаши томонидан жорий йил 19 февраль кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам юборинг: