Ўзбекистонда Рамазон ойида 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намозлари ўқилади

Ўзбекистонда Рамазон ойида 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намозлари ўқилади

 

Намозлар 18 февралдан бошланиб, ҳар куни 20:30 дан кейин ўқилиши режалаштирилган. . Намозларда ҳар куни тахминан 1 миллионга яқин фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

 

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 20 мингга яқин Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар хизматга жалб этилади. Йўлларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида қарийб 2500 нафар Йўл патруль хизмати ходими хизмат олиб боради.

 

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва тезкор чоралар кўриш мақсадида 200 дан ортиқ махсус техника жалб этилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: