Рамазон ойида Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга ёрдам учун 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.
Мамлакатда “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” шиори остида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.
Уларни амалга ошириш учун “Вақф” фондига 750 млрд. сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 млрд. сўм ажратилади.
