Паралимпия ўйинларида Россия ва Беларус спортчилари 2014 йилдан бери биринчи марта миллий байроқлари остида иштирок этади

Паралимпия ўйинларида Россия ва Беларус спортчилари 2014 йилдан бери биринчи марта миллий байроқлари остида иштирок этади

AFP агентлиги хабар беришича, Халқаро паралимпия қўмитаси 2026 йилги Италияда ўтказилаётган Паралимпия мусобақаларида Россия ва Беларус спортчиларига миллий байроқлари остида иштирок этишга рухсат берган.

Қўмитанинг маълумотига кўра, 6 нафар рус ва 4 нафар беларуслик спортчи тоғ чанғи спорти, чанғи пойгалари ва сноубординг мусобақаларида қатнашиш учун таклифнома олган.

Шунингдек, паралимпия қўмитаси икки томонлама таклифномалар оддий квоталардан фарқ қилишини маълум қилди. Оддий квоталар малака синовлари ва рейтинг натижаларига кўра тақсимланади ва ҳар бир мамлакат ҳамда спорт тури учун жойлар сони чекланган бўлади. Икки томонлама таклифномалар эса фақат истисно ҳолатларда, шартнома асосида берилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: