Россияда алкоголь сотиш ёшини 21 ёшгача ошириш таклиф қилинди
Жамоатчилик палатасида алкогол маҳсулотларини сотиш учун белгиланган ёш чегарасини 18 ёшдан 21 ёшгача ошириш ташаббуси илгари сурилди.
Муаллифлар фикрича, бу қарор ёшлар орасида ичкиликбозликни камайтириш, йўл-транспорт ҳодисалари, жароҳатлар ва жиноятлар сонини қисқартиришга ёрдам бериши мумкин.
